Оққўрғон туманида темир-бетон таянчлар ишлаб чиқариш цехи ишга туширилди
Кейинги йилларда мамлакатимизда иқтисодий тармоқлар моддий-техник базасини маҳаллий ишлаб чиқаришни ривожлантириш орқали мустаҳкамлаш, корхоналар негизида қурилиш ашёлари, керакли асбоб-ускуналар ва жиҳозлар, истиқболли маҳсулотлар тайёрлашга ихтисослаштирилган цехлар фаолиятини ташкил этиш ишларига алоҳида аҳамият қаратилмоқда.
«Ҳудудий электр тармоқлари» АЖнинг ҳудудлардаги корхоналари томонидан ҳам бу борадаги ишлар тизимли йўлга қўйилган. Хусусан, Президентимизнинг 2016 йил 23 ноябрдаги "2017-2021 йилларда паст кучланишли электр тармоқларини модернизация ва янги қурилиш дастури тўғрисида"ги ПҚ-2661 сонли қарори ижросини таъминлаш юзасидан «Тошкент ҲЭТК» АЖ томонидан Оққўрғон тумани «Зарафшон» МФЙ ҳудудида СВ-110-3,5 ва СВ-9,5-2,0 русумли темир-бетон таянчларни ишлаб чиқариш цехи ишга туширилди.
Таъкидлаш жоизки, бу ерда сифатли ва арзон маҳаллий хом ашёлардан фойдаланиб, кунига 25-30 дона темир-бетон таянчи ишлаб чиқариш йўлга қўйилди. Бу эса, ўз навбатида, вилоятда мавжуд қурилиш ташкилотлари билан ўзаро манфаатли ҳамкорликни ўрнатиш имкониятларини яратиш баробарида, жамиятнинг молиявий аҳволини яхшилаш, ходимларга муносиб ҳақ тўлаш, қолаверса иш сифатини ошириш орқали маҳаллий аҳолини барқарор электр энергияси билан таъминлашга хизмат қилади.
«Tошкент ҲЭТК» АЖ матбуот хизмати
Мавзуга оид
17:20 / 17.10.2024
Тошкент вилоятида ҳожатхонага тушиб кетган қизча қутқариб қолинди
22:42 / 17.09.2024
Тошкентда Бобур кўчасининг бир қисмида автомобиллар ҳаракати чекланади
15:21 / 20.08.2024
Ўзбекистонда ҳудудий электр тармоқлари бошқарувини хусусий секторга бериш бошланади
20:26 / 07.08.2024