Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
367 нафар ўзбекистонлик Россия-Қозоғистон чегарасидан ўтиб, ватанга йўл олди
Аввалроқ Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Россия-Қозоғистон чегарасидаги «Маштаково» назорат-ўтказиш пункти яқинида 300га яқин Ўзбекистон фуқаролари тўпланганлиги ҳақида маълум қилганди.
Ватанга қайтиш умидида Самара областида тўпланган Ўзбекистоннинг уч юздан ортиқ фуқароси Россия-Қозоғистон чегарасидаги "Машатково" назорат-ўтказиш пункти орқали Россияни тарк этди. Бу ҳақда Ўзбеклар ва ўзбекистонликларнинг бутунроссия конгресси ҳудудий бўлинмаси раҳбари Диляра Собирова маълум қилди.
"Чегарадан ўтиш эрталаб бошланган, ҳозирда ўзбекистонлик барча 367 нафар фуқаро Россияни тарк этди. Улар Россия-Қозоғистон чегарасидан ўтишди. Қозоғистон ҳудудида Ўзбекистон ҳукумати ижарага олган автобусларга ўтириб, ватанга йўл олди", - деди у.
Аввалроқ Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Россия-Қозоғистон чегарасидаги «Маштаково» назорат-ўтказиш пункти яқинида 300га яқин Ўзбекистон фуқаролари тўпланганлиги ҳақида маълум қилганди.
ТИВ хабарида билдирилишича, мазкур масала мамлакатнинг Москва ва Нур-Султон шаҳарларидаги элчихоналари, Қозон ва Ақтау шаҳарларидаги бош консулхоналари томонидан назоратга олинган, Россия ва Қозоғистоннинг ваколатли органлари билан музокаралар олиб борилаётганди.
Мавзуга оид
21:41 / 05.05.2026
Қозоғистон 2027 йилда Россиядан электр энергияси олишни тўхтатади
07:38 / 05.05.2026
Россия ва Украина вақтинчалик сулҳ эълон қилди
09:23 / 04.05.2026
Россия 2024 йилдан бери биринчи марта Украина билан урушда ҳудудларини йўқота бошлади
16:56 / 01.05.2026