Ўзбекистон | 15:23 / 06.06.2020
56884
1 дақиқада ўқилади

Президент Тошлоқ тумани ҳокимини ишдан олди

Тошлоқ тумани ҳокими Шуҳратжон Абдусаломов ишдан олинди. Бу ҳақда Фарғона вилояти ҳокимлигида президент иштирокидаги йиғилишда маълум қилинди.

Тошлоқ тумани солиқ бошқармаси бошлиғи ҳам ишдан кетган.

«Фаолиятида сусткашликка йўл қўйган Тошлоқ тумани ҳокими ва солиқ бошқармаси бошлиғини вазифасидан озод этиш бўйича кўрсатма берилди», дейилади президент матбуот хизмати хабарида.

3 июнь куни президент раислигида камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўтказилган видеоселекторда камбағаллик чегараси ва мезонларининг жаҳон амалиётида тан олинган 4та ҳисоблаш усули Фарғона вилоятининг Тошлоқ тумани мисолида синовдан ўтказилиши белгиланганди.

Маълумот учун, Шуҳратжон Абдусаломов 2018 йил мартидан буён Тошлоқ туманига раҳбарлик қилиб келаётганди. 

Азиз Қаршиев
Тайёрлаган Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид