Жаҳон | 00:15 / 06.06.2020
4771
1 дақиқада ўқилади

Евроиттифоқ ташқи чегараларни 1 июлгача очмасликка қарор қилди

Ички ишлар бўйича еврокомиссар Ильва Йоханссоннинг маълум қилишича, чекловларни узайтиришни аксарият мамлакатлар ҳукуматлари қўллаб-қувватлаган.

Фото: AP

Европа иттифоқи учинчи давлатлар фуқароларининг иттифоқ ҳудудига киришларига қўйилган чекловни 1 июлгача узайтиришга қарор қилди. Бу ҳақда Bloomberg хабар бермоқда

Ички ишлар бўйича еврокомиссар Ильва Йоханссоннинг маълум қилишича, чекловларни узайтиришни аксарият мамлакатлар ҳукуматлари қўллаб-қувватлаган.

«Бугун деярли барча аъзо мамлакатлар ушбу даврнинг узайтирилишини маъқуллашини билдирди. Демак, ички чегаралардаги назорат июнь охирида бекор қилинади», — деди Йоханссон.

Агентликнинг эслатишича, чекловлар март ўрталарида киритилган ва икки марта узайтирилган бўлиб, 15 июнда ниҳоясига етади. Европа комиссияси ЕИнинг ташқи чегаралари фақат ички чегаралар очилганидан кейингина очилишини талаб қилмоқда.

Мавзуга оид