21:20 / 08.06.2020
2928

Арманистон бош вазири коронавирусдан соғайди 

Фото: Александр Миридонов / Коммерсантъ

Арманистон бош вазири Никол Пашинян коронавирусга чалингандан кейин ундан соғайганини маълум қилди. Пашинян вирусга чалинганини 1 июнда маълум қилганди.

“Ҳозиргина оиламизнинг коронавирусга такрорий тест натижаларини олдик. Барча натижалар манфий. Кеча ҳам шундай натижалар бўлганди. Айни вақтда барчамиз соғмиз, бизда иммунитет бор. Мен ўз мажбуриятларимни тўлиқ бажаришга қайтмоқдаман”, деб ёзган Пашинян Facebook’да.

Аввалроқ Арманистон бош вазири унда касаллик аломатларсиз ўтаётганини маълум қилган. Пашиняннинг тахминича, у йиғилишлардан бирида унга стаканда сув келтирган қўлқопларсиз бўлган официантдан вирус юқтириб олган. Шундан кейин бош вазир мажбуриятларини масофадан бажаришга ўтган. 

Аввалроқ Арманистон коронавирусга чалинганлар оқимини эплай олмаётгани маълум қилинган. Пашиняннинг таъкидлашича, мамлакатда вирусга чалинганидан бехабар бўлган 30 мингга яқин аломатсиз бемор бор.

Кейинроқ Пашинян коронавирус тарқалиши республикада оғир даражада эканини маълум қилган. Шу муносабат билан республикада ҳаттоки локдаун эълон қилиш имконияти ҳам кўрилган.

Мавзу
Коронавирус
2019 йилнинг декабрь ойи охирида Хитойнинг Ухань шаҳрида номаълум вирус тарқала бошлади. Бу вирус ҳаво орқали одамдан одамга юқади ва ўлимга олиб келади.
Барчаси
Top