19:00 / 08.06.2020
6453

OLX ребрендинг ўтказди: логотип, шиор ва платформа дизайни янгиланди

Фото: OLX

Янгиланган дизайн платформанинг янги “Ақлли танлов” фалсафасини акс эттиради — платформа фойдаланувчиларга тақдим этилган кўплаб товар ва маҳсулотлар орасидан энг яхшисини танлашга ёрдам бериш истагида намоён бўлади.

Платформа функционалида нималар ўзгарди? 

1. Ҳаммаси осонлашди. Эълонларни жойлаштириш ва сўровларни олиш ҳар қачонгидан ҳам осонроқ бўлди. Қулай панел сизга хабарлар, эълонлар ва телефонингиздаги профилингиз орасида тезда ҳаракат қилишга имкон беради.

2. Янада тезлашди. Энди қидирув натижаларини қидирув саҳифасининг ўзидаёқ, дарҳол саралашингиз мумкин.

3. Янги, қулай функцияларга эга бўлди. Севимли эълонларингизни "Сараланган" бўлимида сақлаш ва телефон батареясини сақлашга ёрдам берадиган қора ранглардаги интерфейсни танлаш имкони пайдо бўлди.

Янгиланган OLX хизмати иловасини Android, iOS смартфонларига ўрнатиш мумкин.

OLX Ўзбекистон директори Дониёрбек Турғунов ушбу воқеани шарҳлар экан, бу ҳақида шундай деди:

"Биз фойдаланувчиларнинг хоҳиш-истакларини диққат билан тинглаймиз ва OLX хизматини янада қулай, содда ва замонавийроқ қилишга интиламиз. Ребрендинг нафақат ташқи кўринишни янгилаш, балки хизматимизга қулай хусусиятларни қўшишни ҳам ўз ичига олди. Ушбу ўзгаришлар фойдаланувчиларга керакли маҳсулотлар, хизматлар ёки тезроқ иш топишга ёрдам беради, шунингдек эълонларни жойлаштиришни ҳам анча соддалаштиради".

5 йил давомида OLX Ўзбекистон платформасига 100 миллион марта ташриф буюрилди. Фойдаланувчилар 12 миллионта эълон жойлаштирдилар ва 20 минг маҳсулотни хайрия қилдилар.

Сайт ёрдамида фойдаланувчилар 400 мингдан ортиқ машина, 150 мингта квартира ва уйларни сотиб олишга улгуришди.

Платформа билан биргаликда, фойдаланувчилар оилалар қуришди, тўй учун жами 2 мингта тўй либослари ва аксессуарлари, шунингдек 20 мингга яқин болалар аравачаларини сотиб олдилар.

Кимдир эса мусиқага ўрганган – ўтган вақт давомида улар 22 мингта мусиқа асбобларини сотиб олишган.

OLX “Иш” бўлимида иш қидирувчилар 314 мингта резюме, иш берувчилар эса 395 мингта бўш иш ўрни ҳақида эълонлар жойлаштирдилар.

Янги OLX.uz’га албатта кириб кўринг ва Android, iOS қурилмаларингиздаги иловани энг сўнгги версиясига янгиланг!

Реклама ҳуқуқи асосида

Top