
Май, июнь, июль – бу харидорлар талаби ва маҳсулот таклифлари кескин ўзгарадиган давр. Бундай ўзгариш мантиқийдир: биз жазирама иссиқда, меҳнат таътили, каникуллар, пикник учун дала ҳовлига ва шаҳар ташқарисига саёҳат қилиш даврини бошлаймиз ва бу бизнинг ёз фаслини қулай ва қизиқарли тарзда ўтказишга бўлган эҳтиёжимизни шакллантиради. Сиз учун OLX.uz таҳлил маркази келгуси ойларда долзарб ва оммабоп бўладиган маҳсулотларга кутилаётган талабнинг қисқача ҳисоботини тайёрлади.
Ёзда энг оммабоп маҳсулотлар:
- Кондиционер +675%
- Бассейн +452%
- Ҳовли асбоблари +152%
- Болалар велосипедлари +144%
- Қишлоқ хўжалиги ҳайвонлари +129%
- Музлаткич 101%
Маиший техника савдоси бўйича чемпионлар: кондиционерлар ва музлаткичларАлбатта, йилдан-йилга иқлимий жиҳозларига бўлган талаб ортиб бормоқда – кондиционерлар, вентиляторлар, кўп-бўлинмали (мульти-сплит) тизимлар ва ҳаттоки ҳаво намлагичлар. Май-июль ойларида уларга бўлган талаб ўртача 675 фоизга ошади! Сотувчилар собиқ иттифоқнинг БК-1500 ва БК-2300 ва турли хил маркадаги тежамкор кондиционерларидан тортиб энг сўнгги VRV тизимларига қадар улкан ассортиментни 3 000 000 дан 48 000 000 сўмгача бўлган нарх орасида таклиф қилмоқдалар. Айтганча, фойдаланувчилар Midea, Gree, Aux ва Artel брендларининг кондиционерларини бошқаларидан кўпроқ қидирмоқдалар.
Совуткичга бўлган талаб 101 фоизга ошади. Сотувчилар янги моделларни кенг нарх оралиғида ҳамда ишлатилган моделларни тақдим этадилар. Янги музлаткичлар орасида энг кўп таклифлар Indesit брендидандир, ишлатилган моделлар орасида эса Samsung етакчи ўринни эгаллайди.
Уй ва боғ учун маҳсулотлар: бассейн етакчилик қилмоқда
Ўзингизни жазирамадан қутқариш ва мароқли вақт ўтказишингиз учун сотувчилар болалар ва катталар учун ҳар хил ўлчамдаги бассейнларни таклиф қилмоқдалар. Бу маҳсулотларга талаб доимий равишда ошиб бормоқда, бу сафар рекорд даражада – 452 фоиз. OLX.uz














