Янги йил байрамлари ва уларга ҳамроҳ бўлган таътилларга жуда оз вақт қолди, уларни қаерда ўтказиш ҳақида ўйлаш вақти келди. Кўпчилик мамнуният билан шаҳарни тарк этади ва “табиат” қўйнига ўзини отади. Ажойиб вариант – барча шароитларга эга қулай далаҳовли: иссиқ, енгил, қулай ва илиқ атмосфера. Агар табиат қўйнида бундай уйингиз бўлмаса, OLX янги 2022 йилнинг илк кунларини очиқ ҳавода ва шаҳар шовқинидан узоқда ўтказиш, кутиб олиш ва яшаш учун кўплаб далаҳовли вариантларини таклиф этади.

Ҳашаматли ва бой - 67 та эълон

Кунлик ижара нархи 5 000 000 сўмдан бошланадиган энг ҳашаматли вариантларини кўриб чиқинг. Бу далаҳовлиларда спорт зал ва қишки ҳовуздан тортиб бильярд хонаси, камин ва караокегача бор. Нархлари бўйича етакчи бўлган вариант кунига қарийб 19 млн сўмга тушади – банкет зали бўлган ўн хонали коттеж, панжарали зинапоя, уй ичидаги болалар майдончаси, гольф майдончаси ва боулинг. Қолган қулайликлар – интернет, кондиционер ва маиший техника, фин ва турк сауналари ва бошқалар – бу тоифадаги барча турар жой вариантларига хос бўлгани каби. 

Фото: OLX
Фото: OLX
Фото: OLX

1-5 миллионгача  - 816 та эълон

Далаҳовлиларнинг энг хилма-хил тоифаси 1 000 000 сўмдан 5 000 000 сўмгача бўлган нарх оралиғига киритилган. Улар турли хил қизиқарли вариантларни таклиф қилшади: Чорвоқдаги 4 милллиондан ортиқ бир неча бассейнли ҳашаматли Luxury trio, 2 миллиондан сал кўпроққа камтарингина Malayziya коттежи, жуда муносиб оилавий коттеж Family 1 600 000 сўмга. Танлов жуда катта, кўплаб вариантлар мавжуд.  Сизга нарх/сифат нисбати бўйича энг яхшисини танлаш қолди.