Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россия хорижликлар учун чегараларини қисман очди
Мутахассисларнинг фикрича, Россияда касалликнинг авж олиш нуқтасидан ўтилган, ҳукумат илгари жорий этилган чораларни босқичма-босқич бекор қилмоқда.
Россияликлар қариндошларини кўриш, даволаниш, ўқиш ва ишлаш учун хорижга чиқишлари мумкин. Бу ҳақда мамлакат бош вазири Михаил Мишустин маълум қилди.
Унинг қўшимча қилишича, хориж фуқаролари ҳам Россияга тиббий мақсадларда келишлари мумкин.
Бу борада тегишли фармонлар имзоланган.
Айни пайтда мамлакатда коронавирус юқтириш билан боғлиқ 476 658та ҳолат қайд этилган, 5971 нафар киши вафот этган.
Мутахассисларнинг фикрича, Россияда касалликнинг авж олиш нуқтасидан ўтилган, ҳукумат илгари жорий этилган чораларни босқичма-босқич бекор қилмоқда.
Аввалроқ Россия Ўзбекистон билан авиақатновни 15 июлдан тиклаши мумкинлиги хабар қилинганди.
Маълумот берилишича, дастлаб 15та мамлакатга парвозлар қайта тикланиши мумкин. Парвозлар тўғрисида қарор давлатлар Россиядан авиарейсларни қабул қилишга розилик берганидан кейин қабул қилинади, якуний қарор эса «Роспотребнадзор»га боғлиқ бўлади.
Мавзуга оид
10:02 / 13.06.2026
Украина армиясида кенг кўламли ислоҳотлар бошланди
18:11 / 12.06.2026
Uzbekistan Airways ёнилғи танқислиги туфайли Ўзбекистондан Россияга айрим парвозларни қисқартиради
17:21 / 12.06.2026
Россия–Украина урушида фронт чизиғи: ташаббус ким томонда?
09:35 / 12.06.2026