Бугун учта ҳудудда аҳоли орасида 25 нафар бемор аниқланди
Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги яна 38 кишига Covid-19 ташхиси қўйилгани ҳақида маълум қилди.
«2020 йил 9 июнь соат 23:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 4520 (+38) нафарни ташкил этмоқда.
Янги касалланиш ҳолатларининг 8 нафари Карантин муассасаларида, 13 нафари халқаро юк ташувчи автомашиналар ҳайдовчилари ва 17 нафари эса аҳоли орасида қайд этилди. Ҳозирда ушбу ҳолатлар бўйича эпидемиологик суриштирув ишлари давом этмоқда», – дейилади вазирлик хабарида.
9 июнь куни 80та янги ҳолат тасдиқланди. ССВ ахборотига кўра, улардан 25 нафари аҳоли орасидан қайд этилган: Тошкент шаҳрида – 11, Навоий вилоятида – 13, Тошкент вилоятида – 1 нафар бемор аниқланди.
Қолган беморларнинг 42 нафари карантин муассасаларидан, 13 нафари хориждан кириб келган халқаро юк ташувчи ҳайдовчилар орасидан қайд этилган.
9 июнда 102 киши соғайиб чиқиб, жами тузалганлар сони 3459 нафарга етди. Бу – умумий беморларнинг 76 фоизига тенг. Эслатиб ўтамиз, кеча қурбонлар сони 18 нафарга етган эди.
Ҳозирда Ўзбекистон шифохоналарида 1043 бемор Covid-19'дан даволаняпти.
Мавзуга оид
14:04 / 22.09.2024
Тошкентда катта тезликда ҳаракатланган ҳайдовчи 19 ёшли қизнинг ҳаётига зомин бўлди
07:30 / 21.09.2024
Тошкентда машинасини сотишни айтиб, ўзганинг пулини ўзлаштирган шахс ушланди
14:28 / 20.09.2024
Сергелида BYD уриб юборган ўқувчи қиз вафот этди
12:20 / 20.09.2024