ЖССТ дунёда коронавирус бўйича умумий вазият ёмонлашганини маълум қилди
ЖССТда таъкидланишича, Европада коронавирус билан боғлиқ вазият яхшиланаётган бир пайтда, Марказий Америкада пандемия ҳали энг юқори даражага чиқмаган.
Европада пандемия барҳам топишга қараб кетмоқда, бироқ дунё миқёсида вазият ёмонлашмоқда. Бу ҳақда ЖССТ раҳбари Тедрос Аданом Гебрейесус маълум қилди.
Сўнгги кунда дунё бўйича коронавирусга чалинганлар сони 136 мингдан кўпроқни ташкил қилди.
“Кеча қайд қилинган ҳолатлардан деярли 75 фоизи ўнта давлат, асосан Америка ва Жанубий Осиёдаги давлатларга тааллуқли бўлган”, деб айтган Гебрейесус ва барча давлатларни коронавирусга қарши курашда “оёқни тезлик тепкисидан олмасликка” чақирган.
У, шунингдек, ЖССТ 9 июнда коронавирусга чалинганларнинг соғлом кишилар билан алоқаларини кузатиш муаммолари бўйича онлайн-маслаҳатлашув чақиртирганини маълум қилган. Унда, жумладан, назорат қилишнинг рақамли воситаларини қўллаш тажрибаси муҳокама қилинади.
Аввалроқ ЖССТ коронавирус борасида хом хаёлларга берилмасликка чақирган ва у ҳамон ўта юқумли “вирус-қотил” бўлиб қолаётганини таъкидлаган.
Шунингдек, ЖССТда пандемиянинг иккинчи тўлқинидан қочиш мумкинлиги, бироқ тегишли чоралар кўрилмаса, ушбу тўлқин жиддий оқибатларга олиб келиши мумкинлиги айтилган.
Мавзуга оид
18:19 / 13.11.2024
ЖССТ мактаб ўқувчиларига юклама ортиб бораётганидан хавотирда
18:52 / 08.11.2024
Ҳар йили дунёда 1 миллиарддан ортиқ бола зўравонликка дучор бўлмоқда — ЖССТ
17:48 / 01.11.2024
Дунёдаги энг ҳалокатли инфекция номи маълум бўлди
17:08 / 30.10.2024