«Сардоба» фожиасида йўқолган 2224та ҳужжат эгаларига тиклаб берилди – ДХА
Ҳужжатларни тиклаш боғлиқ барча ҳаракатлар бепул асосда амалга оширилмоқда.
Сирдарё вилоятида “Сардоба” сув омборидаги тошқин натижасида зарар кўрган фуқароларнинг йўқотилган ҳужжатлари бепул равишда тиклаб берилмоқда.
2020 йил 9 июнь ҳолатига кўра, Давлат хизматлари агентлиги томонидан 2224та ҳужжат, хусусан, 1673та туғилганлик, 479та никоҳ, 3та никоҳдан ажрим ва 49та ўлим гувоҳномалари қайта расмийлаштирилиб берилди. Бу ҳақида Давлат хизматлари агентлиги ахборот хизмати раҳбари Севара Зокирова иштирокидаги брифингда айтиб ўтилди.
“Сирдарё вилоятининг барча туман ва шаҳарларидаги эвакуация ҳудудлари ва аҳоли хонадонларига кўчирилган, сув тошқинидан жабрланган фуқаролар билан суҳбатлар ўтказилди.
Шакллантирилган рўйхатга асосан бугунги кунга қадар 2309та ҳолат бўйича ҳужжатни тиклаш ҳақидаги аризалар олинди.
Ўз хонадонларига қайтган фуқароларга тикланган ҳужжатлар туман Давлат хизматлари марказлари ва ФҲДЁ бўлими масъул ходимлари томонидан уйларига бориб топширилмоқда”, дея Севара Зокированинг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.
Маълум қилинишича, ҳужжатларни тиклаш боғлиқ барча ҳаракатлар бепул асосда амалга оширилмоқда.
Мавзуга оид
23:37 / 06.05.2024
Сирдарёдаги мактабда ўқувчилар клип томоша қилди, синф раҳбаридан директоргача ишдан олинди
07:34 / 20.04.2024
Тадбиркорнинг 943 млн сўмлик материалларини ўзлаштирган собиқ менежер аниқланди
23:56 / 02.05.2023
Сардоба фожиасига 3 йил: олдини олиш мумкин бўлган фалокат ва унинг оқибатлари
13:53 / 18.09.2022