Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда аҳоли орасида яна 8 кишида коронавирус аниқланди
2020 йил 9 июнь соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 4448 (+8) нафарни ташкил этмоқда.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими хабарига кўра, янги касалланиш ҳолатларининг барчаси Тошкент шаҳрида аҳоли орасида аниқланган. Ушбу ҳолатлар бўйича эпидемиологик суриштирув ишлари давом этмоқда.
Айни пайтда республикада 3357 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар соғайган.
Ҳозирда мамлакатда 1073 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 8 нафари оғир, 1 нафари эса ўта оғир аҳволда.
Мавзуга оид
09:51
Тошкентда давлат ёнғин назорати текширувлари давом этмоқда
16:44 / 07.02.2026
Тошкент шаҳри ҳокимига янги ўринбосар лавозими жорий этилди
08:28 / 07.02.2026
Тошкент ва Қашқадарёда йирик миқдордаги гиёҳвандлик воситалари мусодара қилинди
08:25 / 07.02.2026