Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда Фарғона йўли кўчасининг бир қисми ёпилди
Фарғона йўли кўчасининг 8 март кўчаси билан кесишмасигача бўлган автомобиль йўлининг бир томонида реконструкция ишлари бошланди.
Жорий йилнинг 8 июнь куни соат 23:00дан Фарғона йўли ва Кичиқ ҳалқа йўли кўчалари кесишмасидан Фарғона йўли кўчасининг 8 март кўчаси билан кесишмасигача бўлган автомобиль йўлининг бир томонида реконструкция ишлари бошланди.
Тошкент шаҳар ҳокимлиги хабарига кўра, шунингдек Фарғона йўли кўчасининг Мухтор Ашрафий кўчаси билан кесишмасидан Жарқўрғон кўчаси кесишмасига бўлган оралиқдаги кўприкнинг бир томонлама ҳаракатланиш қисмида ҳам реконструкция ишлари бажарилади.


“Ҳайдовчиларга юзага келиши мумкин бўлган тирбандликларнинг олдини олиш мақсадида айланма йўллардан фойдаланишларини тавсия этамиз.
Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз”, - дейилади маълумотда.
Мавзуга оид
13:40 / 20.05.2026
Тошкент шаҳар ҳокими дарахтлар кесилишига муносабатини айтди
12:48 / 19.05.2026
“Яхши фойда бўлмаса, ташлаб кетадиганлардан эмасмиз” – Германия элчиси
16:40 / 16.05.2026
Сергелидаги қўланса ҳид: муаммо ечими нимага боғлиқ?
12:22 / 16.05.2026