15:56 / 10.06.2020
46450

Зеленский Россия билан муносабатлар яхшиланиши учун шартини айтди

Владимир Зеленский Қрим яна Украинанинг бир бўлагига айланишига ишонч билдирди.

Фото: ТАСС

Москва ва Киев ўртасидаги аввалги муносабатларни тиклаш вақти ноаниқ, аммо Қрим Украинага қайтарилмас экан, икки халқ орасида алоқалар ўрнатилиши имконсиз. Бу ҳақда Украина президенти Владимир Зеленский маълум қилди.

"Қрим қайтарилмагунича украин ва рус халқлари, келгуси авлод учун бирлашиш, дўстона муносабат ўрнатиш имконияти бўлмайди", - деди у "Украинская правда" нашрига берган интервьюсида.

Зеленскийнинг фикрича, "бир неча йилдан сўнг Россия халқи Қрим билан бўлган ҳолат учун уялади". У шунингдек, Қрим яна Украинанинг бир бўлагига айланишига ишонч билдирди.

"Илгариги муносабатларни қайтариш учун неча йил керак бўлишини билмайман. Менда бу саволга жавоб йўқ", - деди у. 

Қрим ва Севастополь 2014 йил мартда референдум натижасига кўра Россия таркибига кирганди. 

Top