16:24 / 12.06.2020
7129

Қозоғистон 20 июндан халқаро авиарейсларни тиклайди

Жорий йилнинг 20 июнидан бошлаб Қозоғистон баъзи давлатларга авиапарвозларни тиклайди, дея хабар берди мамлакат Фуқаро авиацияси қўмитаси матбуот хизмати.

Фото: NUR.KZ

Халқаро рейслар коронавирус инфекциясининг пайдо бўлиши ва тарқалиши олдини олиш бўйича Идоралараро комиссиянинг қарорига биноан, Қозоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тавсиялари, эпидемиологик вазият даражасини ҳисобга олган ҳолда тикланади.

Хусусан, 2020 йил 20 июндан бошлаб Туркия, Хитой, Жанубий Корея, Таиланд, Грузия ва Японияга халқаро рейслар босқичма-босқич амалга оширилади.

Халқаро йўналишлар бўйича парвозлар сони ҳаво қатнови тўғрисидаги ҳукуматлараро битимлар ва ҳар бир йўналишдаги самолётларнинг тижорат юкига қараб белгиланади.

Қўмитадан қайд этишларича, авиарейслар ва чипталарни сотиш авиакомпаниялар веб-сайтларида эълон қилинган жадвалга мувофиқ амалга оширилади. Бу фуқароларнинг юқорида кўрсатилган мамлакатлар билан давлат чегараси орқали ҳаракатланишига қўйилган чекловлар олиб ташланиши ҳамда Қозоғистон ва тегишли давлатларда эпидемиологик вазият яхшиланишига боғлиқ бўлади.

Мавзу
Коронавирус
2019 йилнинг декабрь ойи охирида Хитойнинг Ухань шаҳрида номаълум вирус тарқала бошлади. Бу вирус ҳаво орқали одамдан одамга юқади ва ўлимга олиб келади.
Барчаси
Top