Зеленскийнинг хотини коронавирусга чалинди
Елена Зеленскаянинг хабар беришича, ўзини яхши ҳис қилмоқда, амбулатория шароитида даволанмоқда, қариндошларидан ажратиб қўйилган. Давлат раҳбари ва фарзандлари ҳам тестдан ўтди, уларда инфекция аниқланмаган.
Украина президенти Владимир Зеленскийнинг рафиқаси Еленада коронавирусга ўтказилган тест ижобий натижа берди. Бу ҳақда давлат раҳбари офиси Telegram каналида хабар қилган.
Украина президенти маъмуриятининг таъкидланишича, давлат раҳбарининг рафиқасида касаллик аломатлари йўқ.
Зеленскаянинг ўзи Facebook’да ўзини яхши ҳис қилаётгани, амбулатория шароитида даволанаётгани ва оила аъзоларидан ажратиб қўйилганлиги ҳақида ёзган.
«Кутилмаган янгиликлар. Айниқса, менинг оилам ва мен барча қоидаларга - ниқоблар, қўлқоплар ва минимал алоқаларга риоя этаётганимизни ҳисобга олсак», - дея қайд этиб ўтган биринчи хоним.
Зеленскаянинг қўшимча қилишича, эри ва болалари ҳам коронавирусга текширилган, уларда инфекция аниқланмаган.
Мавзуга оид
20:12 / 22.11.2024
«Афтидан қўрқинчли, аммо ҳеч нарсани ўзгартиролмайди» — «Орешник» қанақа ракета?
14:17 / 22.11.2024
Венгрия Украина билан чегарада ҲММ тизимларини ўрнатиш ниятида
09:12 / 22.11.2024
Британия Украинадаги вазият кескинлашганини маълум қилди
22:23 / 21.11.2024