Жаҳон | 18:16 / 13.06.2020
3598
1 дақиқада ўқилади

Техасда бардаги отишмада саккиз киши жароҳатланди

Гумонланувчи маст ҳолда барга киритилмаганидан сўнг у автомобилидан винтовка олган ва атрофдагиларга ўқ узиб, воқеа жойидан қочиб кетган.

Фото: РИА Новости

АҚШда полиция Техас штатининг Сан-Антонио шаҳрида отишма содир этиб саккиз кишига жароҳат етказган шахсни қидирмоқда.

Сан-Антонио полиция бўлинмаси бошлиғи Уильям Макмануснинг маълум қилишича, воқеа бардаги автомобиллар тураргоҳида содир бўлган. Гумонланувчи маст ҳолда барга киритилмаганидан сўнг у автомобилидан винтовка олган ва атрофдагиларга ўқ узиб, воқеа жойидан қочиб кетган.

Оқибатда беш аёл ва уч эркак жароҳатланган.

Макмануснинг сўзларига кўра, гумонланувчи қидирилмоқда.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид