20:01 / 13.06.2020
10182

Хитойда автоцистерна портлаши оқибатида юздан ортиқ киши жароҳатланди

Портлаш тўлқини шу даражада кучли бўлганки, цистерна шосседан учиб чиқиб кетган, яқин атрофдаги бинолар вайрон бўлган, шоссе ва аҳоли пунктидаги автомобиллар ёниб кетган. Кўплаб инсонлар вайроналар остида қолган.

Фото: Reuters

Хитойнинг Чжэцзян провинциясидаги Вэньпин шаҳар уезди шоссесида автоцистерна портлаши оқибатида тўққиз киши ҳалок бўлди ва камида 112 киши жароҳатланди. Бу ҳақда China Daily газетаси хабар берди.

Ҳодиса G15 "Шэньян-Хайкоу" шоссесида содир бўлган.

Дастлабки тергов натижаларига кўра, автоцистерна Нинбо шаҳридан Вэньчжоу шаҳар округига суюлтирилган газ олиб кетаётган бўлган.

Воқеа жойида 450дан ортиқ ўт ўчирувчилар, қутқарувчилар, тиббиёт ва полиция ходимлари иш олиб бормоқда.

Портлаш тўлқини шу даражада кучли бўлганки, цистерна шосседан учиб чиқиб кетган, яқин атрофдаги бинолар вайрон бўлган, шоссе ва аҳоли пунктидаги автомобиллар ёниб кетган. Кўплаб инсонлар вайроналар остида қолган.

Портлаш сабаби ҳозирча аниқланмаган.

Top