Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитойда горизонтал жойлашган антиқа осмонўпар иншоот қурилди
Фото: CNN
Хитойнинг Чунцин шаҳридаги осмонўпар бинолар мажмуаси Raffles City Chongqing’да янги диққатга сазовор жой – Crystal деб номланган “горизонтал осмонўпар бино” мажмуаси очилди. Горизонтал жойлашган иншоотни 250 метр баландликда 4 та минора ушлаб туради.
Таъкидлаш жоиз, ушбу иншоот Сингапурдаги учта осмонўпар бино устида турувчи, кема кўринишидаги машҳур Marina Bay Sands меҳмонхонасига ўхшаш.
Иншоотнинг узунлиги 300 метрни, оғирлиги 12 минг тоннани ташкил қилади. Минорадаги лифтлар ташриф буюрувчиларни Crystal’га 50 сонияда етказади.
Иншоотда мустамлака қилинган Марсдаги келажак ҳаётга бағишланган кўргазма павильони ҳамда ойнаванд полли томоша майдончаси жойлашган.
Айнан томоша майдончаси ўзига кўплаб сайёҳларни жалб қилади. Ундан бутун шаҳарга ва Янцзи ҳамда Цзялин дарёларига чиройли манзара очилади.
Таъкидланишича, кўплаб ташриф буюрувчилар шиша полли майдончада туриб бош айланишни ҳис қиладилар. Баъзилар учун эса бундай полдан 2-3 метр юриш ҳам ҳақиқий муаммо ҳисобланади.
Маълум қилинишича, яқин орада Crystal’да сув ҳавзалари, ресторанлар ва барларга эга хусусий клуб очилади.
Мавзуга оид
09:13 / 25.12.2025
Зеленский: Россия Хитой сунъий йўлдошлари маълумотидан фойдаланган бўлиши мумкин
15:21 / 22.12.2025
Хитой ноябрда Россиядан рекорд миқдорда олтин сотиб олди
18:22 / 20.12.2025
Хитойдан олиб келинган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари чегарада ушлаб қолинаётганига изоҳ берилди
07:52 / 20.12.2025