Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Индонезия бу йил ўз фуқароларини ҳажга юбормасликка қарор қилди
Дунё бўйича энг кўп мусулмон яшовчи, Ҳаж мавсумида энг кўп квотага эга давлат – Индонезия коронавирус пандемияси туфайли 2020 йилда ўз фуқароларини Ҳаж зиёратига юбормаслигини эълон қилди.
Фото: Saudi Press Agency via Reuters
Индонезия Дин ишлари вазири Фахрул Розийнинг сўзларига кўра, Саудия Арабистони расмийларидан ишончли жавоб олинмагач, ҳукумат Ҳаж-2020 дастурини бекор қилишга қарор қилган.
«Бу жуда оғриқли ва қийин қарор бўлди. Лекин зиммамизда зиёратчиларимиз ва уларга хизмат кўрсатувчи ходимларимизни ҳимоя қилиш масъулияти бор», – деган вазирнинг Жакартада бўлиб ўтган матбуот анжуманидаги сўзларини келтирмоқда «Ал-Жазира».
Унинг таъкидлашича, ҳукумат аввалига зиёратчиларнинг ярмини юборишни режалаштирган, кейинчалик эса уларнинг барчаси уйда қолишлари маъқул, деган қарорга келган.
Вазирнинг қўшимча қилишича, ўтган ойда Индонезия Ар-Риёдни Ҳаж мавсуми бўйича қарорини эълон қилишга чақирган, кейинроқ президент Жоко Видодо Саудия Арабистони подшоҳи Салмон бин Абдулазиз Ал-Сауд билан шу масалада телефон орқали мулоқот қилган.
Қайд этиш керак, ҳар йили дунё бўйича энг кўп индонезияликлар ҳаж амалини адо этади. Бу йил мамлакатнинг 221 мингдан ортиқ фуқароси зиёратга йўл олиши кутилган эди. Шундан 90 фоизи учун меҳмонхоналарда жой буюртириб қўйилган, 180 мингдан ортиқ зиёратчи сафар учун тўловларни тўлаб бўлган. Эндиликда уларнинг Ҳаж сафари келгуси йилга қолдирилди.
Саудия Арабистони расмийлари Умра тадбирлари вақтинча тўхтатилганини билдирган. Ҳар йили 2,5 миллионга яқин мусулмон Макка ва Мадина шаҳарларига йиғиладиган Ҳаж мавсумининг жорий йилда ташкил этилиши ҳам сўроқ остида қолмоқда.
Мавзуга оид
22:28 / 22.12.2025
Саудия Арабистони бир йил ичида рекорд даражада кўп одамни қатл қилди
21:16 / 18.12.2025
Саудия Арабистони ЖЧ-2034 бюджетини қисқартиради
10:43 / 17.12.2025
10 ойда Саудияга борган ўзбекистонликлар сони қарийб 70 фоизга ошган
22:11 / 14.12.2025