Самарқанд шаҳрига бош солиқчи тайинланди
Самарқанд шаҳар давлат солиқ инспекциясига бошлиқ тайинланди.
Элёр Толлиев Самарқанд шаҳар давлат солиқ инспекцияси бошлиғи этиб тайинланди. Бу ҳақда Давлат солиқ қўмитаси хабар берди.
Э. Толлиев 1983 йилда Самарқанд вилояти Оқдарё туманида туғилган. У солиқ тизимидаги меҳнат фаолиятини Оқдарё тумани давлат солиқ инспекцияси жисмоний шахсларни солиққа тортиш ва декларациялаштириш шўъбаси давлат солиқ инспектори лавозимидан бошлаган.
2004 йилда Самарқанд қишлоқ хўжалиги институтини, 2020 йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқарув академиясини тамомлаган.
Э. Толлиев янги лавозимга тайинлангунга қадар Оқдарё туман ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари вазифасида ишлаган.
Мавзуга оид
08:10 / 21.11.2024
Шавкат Мирзиёев Самарқанд вилоятини ривожлантириш юзасидан йиғилиш ўтказди
08:51 / 20.11.2024
Тўрт туманда 614 млн сўмлик электр ва газдан ноқонуний фойдаланилгани аниқланди
13:49 / 14.11.2024
Самарқандда ўқувчи автобус уриб юбориши оқибатида ҳалок бўлди
09:28 / 08.11.2024