Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бразилияда бир кун ичида 35 минг кишида коронавирус аниқланди
Бразилияда коронавирусга чалиниш бўйича рекорд даражада кунлик ўсиш қайд этилди. Лотин Америкаси давлатида сўнгги суткада коронавирусга чалинган 34918 киши аниқланган.
Шундан кейин Бразилияда коронавирусга чалинганлар сони 923189 нафарга етган. Шунингдек, сўнгги суткада мамлакатда коронавирусдан 1282 киши вафот этган. Вирус қурбонлари умумий сони 45241 нафарни ташкил қилмоқда. Шу билан бирга, 441729 киши касалликдан соғайиб кетган.
Бразилияда вирус тарқалиши билан энг оғир вазият Сан-Паулу штатида ва унинг шундай номдаги пойтахтида кечмоқда. Сан-Паулу шаҳри ва унга ёндош ҳудудларда 21млндан кўпроқ киши яшайди. Ҳозирда ҳудудда 190 мингдан кўпроқ кишида коронавирус аниқланган, улардан 11 мингдан кўпроғи вафот этган.
Шу билан бирга, мамлакатнинг кўплаб ҳудудларида чекловлар секин-аста юмшатилмоқда.
Айни вақтда мамлакат коронавирусга чалиниш ва ундан ўлим ҳолатлари сони кўплиги бўйича АҚШдан кейин дунёда 2-ўринда турибди. Аввалроқ Бразилия соғлиқни сақлаш вазирлигида вазият июлгача барқарорлашиши, августда вирус тарқалиши секинлашиши, сентябрда эса кескин пасайиш кузатилиши прогноз қилинган.
Мавзуга оид
18:52 / 24.06.2026
Чехларга сенсация керак, Бразилия ва Кореяга дуранг ҳам етади. А, В ва C гуруҳларида вазият қандай?
09:45 / 17.06.2026
Бразилия собиқ президентининг ўғли қамоқ жазосига ҳукм қилинди
20:23 / 15.06.2026
Бразилиядаги аттракционда аёл 40 метр баландликдан хавфсизлик арқонисиз отиб юборилди
08:49 / 15.06.2026