Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Hilton бутун дунёдаги ходимларининг 22 фоизини ишдан бўшатади
Май ойида Hyatt Hotels Corp бутун дунё бўйлаб 1,3 мингга яқин ходимини ишдан бўшатишини эълон қилганди. Ўтган ойда Marriott International Inc ҳақ тўланмайдиган таътил октябргача узайтирилишини маълум қилди.
Американинг Hilton Worldwide Holdings меҳмонхоналар тармоғи бутун дунёдаги ходимларининг 22 фоизини ишдан бўшатишини эълон қилди.
Натижада 2,1 мингга яқин киши ишидан айрилади.
Компания аввалроқ корпоратив тўловларни ва иш соатларини қисқартиришини маълум қилган, қатор ходимлар ҳақ тўланмайдиган таътилга чиқарилганди. Қайд этилишича, бу чоралар яна уч ой давом этади.
"Hilton’нинг 101 йиллик тарихи давомида бизнинг соҳамиз саёҳатларнинг бутунлай тўхташига олиб келувчи глобал инқирозга дуч келмаганди", - компания ижрочи директори ва президенти Кристофер Нассетта.
Май ойида Hyatt Hotels Corp бутун дунё бўйлаб 1,3 мингга яқин ходимини ишдан бўшатишини эълон қилганди. Ўтган ойда Marriott International Inc ҳақ тўланмайдиган таътил октябргача узайтирилишини маълум қилди.
Hilton Worldwide – дунёнинг энг йирик меҳмонхона компанияларидан бири. Унинг меҳмонхоналари 119та давлатда фаолият кўрсатади.
Йил бошидан буён Hilton’нинг бозор баҳоси 30 фоизга тушиб кетди.
Мавзуга оид
11:24 / 31.05.2026
Ўғитлар инқирози, логистика ва протекционизм: озиқ-овқат нархлари нега ошиб боряпти?
09:01 / 25.05.2026
Испанияда уй-жой инқирози: ижарачилар кўчаларга чиқди
17:11 / 21.03.2026
2008 йилги глобал молиявий инқироз: сабаблар ва оқибатлар
19:33 / 23.02.2026