20:40 / 17.06.2020
8518

«Ростов»нинг 6 нафар футболчисида коронавирус аниқланди

«Ростов» клуби матбуот хизмати 6 нафар жамоа футболчисининг коронавирусга топширган тести мусбат натижа берганлиги ва клуб карантинга олинишини эълон қилди.

Фото : KUN.UZ

«Россия Премьер-лигаси 23-тури доирасидаги «Сочи» — «Ростов» учрашуви олдидан жамоамиз футболчилари, мураббийлар штаби ва клуб ходимларининг COVID-19га топширган тести натижасига кўра, таркибдаги 6 нафар футболчининг таҳлили ижобий натижа бергани аниқланди. Ушбу футболчилар алоҳида назоратга олинди. 

Касалланганлар билан яқин алоқада бўлган жамоанинг футболчилари, мураббийлари – жами 42 нафар аъзоси икки ҳафталик карантинга олинди», - дейилади клуб хабарида.

Клуб томонидан исм-шарифи сир сақланган бу футболчилар - Роман Еременко, Деннис Хажикадунич, Хорен Байрамян, Матиас Норманн, Ивелин Попов ва Арсений Логашовдир.

Олдинроқ, жамоа аъзолари икки таркибга бўлиниб, ўзаро назорат ўйини ўтказганлиги хабар қилинганди. Ушбу баҳсда «Ростов»нинг ўзбекистонлик ҳужумчиси Элдор Шомуродов ҳам тўп сурган.

Маълумот учун, Россия Премьер-лигаси доирасида 19 июнь куни ўтказилиши керак бўлган «Сочи»га қарши баҳс номаълум муддатга қолдирилган.

Мавзу
Коронавирус
2019 йилнинг декабрь ойи охирида Хитойнинг Ухань шаҳрида номаълум вирус тарқала бошлади. Бу вирус ҳаво орқали одамдан одамга юқади ва ўлимга олиб келади.
Барчаси
Top