Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ЖССТ коронавируснинг Европадан келиб чиққани тўғрисидаги тахминга изоҳ берди
ЖССТнинг соғлиқни сақлаш соҳасидаги фавқулодда вазиятлар бўйича дастури директори Майкл Райан вирус Пекинга ташқаридан келган бўлиши мумкинлигини айтди.
Пекиндаги вирус штамми дарҳақиқат Европадаги вирус штаммига ўхшайди, деди ЖССТнинг фавқулодда касалликлар бўлинмаси техник гуруҳи раҳбари Мария Ван Керкхове.
"Пекин вируснинг бир нечта кетма-кетликларини тақдим этди. Тушунишимизча, вирус Европа штамми билан боғлиқ", - деди у.
ЖССТнинг соғлиқни сақлаш соҳасидаги фавқулодда вазиятлар бўйича дастури директори Майкл Райан бу вирус дастлаб Европадан келиб чиққанини англатмаслигини таъкидлади.
"Вируснинг Европа штамми ҳақида гапирганда ҳушёр бўлиш керак. Штаммлар бутун дунё бўйлаб айланиб юради. Масалан, Нью-Йоркка борсангиз, у ердаги ҳар қандай вирус Европада келиб чиққан бўлиши мумкин. Ҳаттоки Японияда ҳам Европадан олиб келинган ҳолатлар мавжуд. Шундай экан, мен вирус Европада пайдо бўлган деб ўйламайман. Вирус Пекинга ташқаридан келган бўлиши мумкин", - деди Райан.
Унинг сўзларига кўра, бу ерда гап вируснинг ҳайвондан одамга ўтиши эмас, одамдан одамга ўтиши ҳақида бормоқда.
Мавзуга оид
20:58 / 26.05.2026
Африкадагилар Эбола безгаги тарқалишини жиловлай олмаяпти
22:16 / 25.05.2026
ЖССТ Конгода Эбола эпидемияси назоратдан чиқиб кетгани ҳақида огоҳлантирди
18:24 / 22.05.2026
Эбола янги штаммига қарши вакцина фақат олти-ўн ойдан кейин тайёр бўлади – ЖССТ
20:13 / 19.05.2026