Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
16 ёшга тўлмаган битирувчиларга паспорт олишда енгиллик берилади
Абитуриентга 10 кун муддатда паспорт берилиши кўзда тутилган.
Ўзбекистон таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси мажлисининг 2020 йил 1-сон баёни билан 2020/2021 ўқув йилида олий таълим муассасалари бакалавриатининг кундузги, сиртқи ва кечки таълим шакллари учун давлат буюртмаси асосида ўқишга қабул қилиш параметрларининг таълим йўналишлари ва ўқитиш тиллари бўйича, шунингдек, магистратура учун мутахассисликлар ва ўқитиш тиллари бўйича тақсимланиши тасдиқланди.
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги хабарида айтилишича, Давлат комиссиясининг 1-сонли баёнига кўра:
Ички ишлар вазирлиги томонидан 2020/2021 ўқув йилида мактаб, академик лицей ҳамда касб-ҳунар коллежларининг 16 ёшга тўлган битирувчилари паспорт олиш учун мурожаат қилганда, уларга навбатларсиз, белгиланган тартибда паспорт берилиши таъминланади (абитуриентга 10 кун муддатда паспорт берилиши кўзда тутилган).
Шунингдек, олий таълим муассасаларига ўқишга кириш учун имтиҳонларда иштирок этиш истагини билдирган паспорт ёшига етмаган фуқароларга амалдаги тартибга мувофиқ, қисқа муддатларда хорижга чиқиш паспорти расмийлаштириб берилади.
Давлат персоналлаштириш маркази томонидан паспорт ёшига етмаган фуқароларга хорижга чиқиш паспортлари берилади ва мавжуд маълумотлар Ягона интерактив давлат хизматлари порталига ва Давлат тест марказига тақдим этилади (абитуриентга 5 кун муддатда фуқаролик паспорт олиши кўзда тутилган).
Мавзуга оид
12:59 / 11.01.2025
«Энг кучли» паспортлар рейтинги. Сингапур етакчи, Ўзбекистон 80-ўринда
17:33 / 07.12.2024
Кипр Путиннинг собиқ курсдошига берилган «олтин паспорт»ни олиб қўймади
17:27 / 26.11.2024
Қозоғистон паспорти Марказий Осиёда энг кучли деб топилди
18:21 / 13.08.2024