Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Электр учун тўловларни уйма-уй юрган ҳолда ундириш амалиётига қайтилади
Энергетика вазири ўринбосари Шерзод Хўжаев Мажбурий ижро бюросининг электр энергияси истеъмоли учун тўлов ундириш функцияси вазирлик тизимига ўтказилаётгани бўйича изоҳ берди.
«Бу бир тизим тугаб, иккинчи тизимга ўтилади дегани эмас. Маълум функцияларгина – қарздорлик тўловларини офис ходимлари эмас, балки ташқарида фаолият юритувчи ходимлар ташкилотма-ташкилот, уйма-уй юрган ҳолда ундириши белгиланмоқда.
Мажбурий ижро бюроси электр энергияси истеъмоли учун тўлов ундирган вақтида ҳам тўлов ҳисоб-китоби билан шуғулланмаган. Истеъмол ҳисоб-китоби ҳудудий электр тармоқлари орқали амалга оширилган. МИБ фақатгина маълумотлар базаси билан боғланган ҳолда назорат ва мониторингни амалга оширар, қарздорлик ҳолатлари билан шуғулланарди», дея Хўжаевнинг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.

Вазирлик вакили электр энергияси истеъмоли учун тўловларни амалга оширишнинг электрон тизимларини такомиллаштириш заруратига тўхталиб ўтди.
«Электр энергияси истеъмоли учун тўлов маданиятини шакллантиришда электрон тўлов тизимларини нафақат сон жиҳатдан кўпайтириш, балки уларнинг самарадорлигига одамларни ишонтириш ҳам керак. Ҳудудий электр тармоқлари бўлимларига ўзим бориб тўлайман, тўлов квитанциясини бергандан кейингина ишонаман, электрон тизимларга ишонмайман, деган фикр билан юрганлар ҳали ҳам бор.
Электрон тўлов тизимлари ишончлилигини тарғиб қилиш баробарида, уларни такомиллаштириш ҳам керак. Пулнинг ўртада йўқолиб қолиш эҳтимолини бартараф этиш, охирги марта қачон тўлов амалга оширилгани, тўловни амалга ошириш учун қанча муддат қолгани ҳақида билдиришнома бериш функциялари киритилиши лозим. Яъни истеъмолчи шахсий кабинетга кириб, маълумотларни олиб, электрон тўлов тизимига ўтиши эмас, барча функцияларни ягона тизимда осонгина амалга ошира олиши лозим», деди Шерзод Хўжаев 22 июнь кунги матбуот анжуманида.
Эслатиб ўтамиз, «Табиий газ ва электр энергиясини сотиш механизмини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» президент фармони билан, 1 августдан бошлаб электр ва газ энергияси истеъмоли учун тўлов ундириш ваколати Энергетика вазирлиги тизимига ўтказилади.
Мавзуга оид
14:31 / 25.06.2026
Энергетика вазирига янги ўринбосарлар тайинланди
16:15 / 22.06.2026
“Қуёшли хонадон” доирасида фуқароларга пул тўланмаяпти. Расмий идоралар сукутда
15:08 / 21.06.2026
Бўрижар каналида қурилган микро ГЭСлар нега ишламаяпти?
17:36 / 26.05.2026