Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Карантин даврида кичик бизнес вакиллари 332,8 млрд сўм солиқдан озод этилган
Ўзбекистонда карантин даврида 142,5 мингта кичик бизнес субъекти жами 332,8 млрд сўм миқдоридаги солиқлардан озод этилган. Бу ҳақида Давлат солиқ қўмитаси бошқарма бошлиғи ўринбосари Музаффарюсуф Назаров маълум қилди.
«2020 йил 1 июндан 1 сентябргача кичик корхоналар ер ва мол-мулк солиқларини тўлашдан озод қилинди. Бозорлар ва савдо мажмуалари, кинотеатрлар, умумий овқатланиш корхоналари, жамоат транспортлари корхоналари, спорт-соғломлаштириш муассасалари, йўловчи ташиш, маиший хизмат кўрсатиш, шу жумладан, банкетлар ташкил этиш учун мазкур имтиёздан фойдаланиши мумкин.
Ҳозиргача мамлакат бўйича имтиёзга эга бўлган 142,5 мингта кичик бизнес вакиллари мавжуд бўлиб, улар 332,8 млрд сўмлик солиқлардан озод бўлади. Бу сумма икки турдаги – мол-мулк ва ер солиғи ҳиссасига тўғри келади», деди Назаров АОКАда ўтказилган брифингда.
Қайд этилишича, кичик тадбиркорлик субъектларига фоизсиз кечиктириш имконияти (бўлиб-бўлиб тўлаш) тақдим этилган, апрель-май ойлари учун тўланиши лозим бўлган мол-мулк ва ер солиғи суммаларидан воз кечилган.
«Бугунги кунда бу ҳуқуқдан фойдаланишни истаган 4259та субъект солиқ органларига мурожаат қилган. Натижада 2422та солиқ тўловчининг 123 миллиард сўм миқдоридаги кечиктирилган солиқларидан воз кечилган.
Ҳозирда яна умумий миқдори 109 млрд сўм бўлган 1837та мурожаат кўриб чиқилмоқда», деди қўмита вакили.
Мавзуга оид
20:49 / 29.05.2026
Россия Ўзбекистоннинг 10 та корхонасига сабзавот ва меваларни олиб киришни тақиқлади
08:45 / 20.05.2026
Ўсимликлар карантини агентлиги директори янги вазифага ўтди
19:09 / 11.05.2026
Россияда ўзбек асаларилари ортилган юк машинаси бир ойдан бери қидирилмоқда
21:55 / 26.04.2026