Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Коронавирусни чиқарилаётган нафасдан аниқлаш мумкин бўлади
Россия Фанлар академиясининг Сибир бўлими олимлари инсон нафасини таҳлил қилиш ёрдамида коронавирусга оммавий тест ўтказишнинг янги технологиясини таклиф қилишди.
Таъкидланишича, инсон чиқараётган нафасда 750 га яқин учувчи бирикмалар бор бўлиб, уларни таҳлил қилиб инсон организмида кечаётган кўплаб биокимёвий жараёнларни назорат қилиш мумкин. Бундай тадқиқотларни ўтказишга ёрдам берувчи қурилма - газ анализаторлари қиммат ва мураккаб қурилма ҳисобланади.
Маълум қилинишича, Новосибирскда бундай қурилма – HealthMonitor газ анализатори ишлаб чиқилган ва у ўз кўрсаткичларига кўра хорижий муқобилларидан қолишмайди.
Дастлабки ташхислаш сунъий онг ёрдамида ўтказилади. Бу мақсадда тегишли дастурий таъминотни тез суръатларда ишлаб чиқиш учун Россия Фанлар академияси Сибир бўлимининг коронавирус бўйича идоралараро гуруҳи раҳбари, академик Михаил Воевода Москва мэри Сергей Собянинга мурожаат қилиб, одамлар гавжум жойларда тестлашни (намуналар олиш) бошлашга рухсат беришни илтимос қилган.
Мавзуга оид
09:32 / 20.06.2026
Бокуда саккиз нафар Россия фуқароси қамоқ жазосига ҳукм қилинди
22:13 / 19.06.2026
Зеленский Лукашенкога ультиматум қўйди ва уни бажариш учун бир ҳафта муҳлат берди
12:13 / 19.06.2026
Москвага уруш давридаги энг йирик ҳужум – суратлар
08:28 / 19.06.2026