Жамият | 14:05 / 24.06.2020
7156
1 дақиқада ўқилади

Учтепа туманида рўй берган ЙТҲ ҳақида маълумот берилди

Ҳолат бўйича Жиноят кодексининг 266-моддаси билан жиноий иш қўзғатилди.

Жорий йилнинг 23 июнь куни тахминан соат 10:05да Учтепа туманидаги Тошкент ҳалқа автомобиль йўлида «Спарк» ҳайдовчиси, 28 ёшли Ш.Ж. йўлни белгиланмаган қисмидан кесиб ўтмоқчи бўлган пиёдани уриб юборган. 

Тошкент шаҳар ИИББ хабарига кўра, ЙТҲ натижасида 73 ёши А.К. тан шикастлари олиб, шифохонада ҳаётдан кўз юмди. 

Мазкур факт асосида Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси («Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш») бўйича жиноий иш қўзғатилди.

“Ҳурматли ҳамшаҳарлар ва Тошкент меҳмонлари! Сиздан йўлларда эътиборли ва эҳтиёт бўлишингизни сўраймиз”, - дейилади маълумотда.

Мавзуга оид