Спорт | 02:55 / 25.06.2020
8487
2 дақиқада ўқилади

Ла Лига. «Реал» ғалаба қозониб, етакчиликни сақлаб қолди

Фото: Reuters

Ла Лигада 31-тур ўйинлари давом эттирилди. Ўз майдонида «Мальорка»ни қабул қилган «Реал» 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди ва турнир жадвалидаги етакчиликни сақлаб қолди. Винисиус Жуниор ҳамда Серхио Рамос томонидан киритилган голлар Зидан жамоасига ғалаба келтирди.

Бу ғалабадан кўнг «Реал»нинг очколари сони 68тага етди. «Барселона»да ҳам шунча очко бор ва ўзаро ўйиндаги устунлик эвазига «Реал» етакчилик қилмоқда. Чемпионат тугашига яна 7та тур қолди.

Ла Лига. 31-тур

Реал Мадрид – Мальорка 2:0

Голлар: Винисиус Жуниор (19), Рамос (56).
Реал Мадрид: Куртуа, Карвахаль, Варан, Рамос, Менди, Винисиус Жуниор (Браим Диас, 83), Модрич (Асенсио, 71), Бэйл (Иско, 71), Вальверде, Азар (Кроос, 62), Бензема (Мариано Диас, 83).
Мальорка: Рейна, Вальент (Гамес, 61), Раильо, Седлар, Баба (Ромеро, 83), Кубо, Фебас (Севилья, 61), Дани Родригес, Посо, Лаго Джуниор (Салибур, 70), Будимир (Эрнандес, 61).
Огоҳлантиришлар: Будимир (8), Рамос (35), Модрич (46), Менди (80), Кроос (87).

Мавзуга оид