Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитой Ҳиндистон билан чегарада янги ҳарбий лагерь қурмоқда
Ҳиндистон армияси ҳам Ладакхдаги мавқеини мустаҳкамлаш чораларини кўрган.
Хитой ҳарбийлари яқинда ҳинд аскарлари билан тўқнашув юз берган Ладакх райони ҳудудида янги лагерь қурмоқда. Бу ҳақда Reuters агентлиги хабар берди.
Агентлик хабар тарқатишда Американинг Maxar Technologies компанияси томонидан олинган сунъий йўлдош фотосуратларига асосланган. Қайд этилишича, фотосуратлар душанба куни олинган бўлиб, уларда 15-16 июнь кунлари тўқнашув содир бўлган Галван дарёси водийси акс этган. Суратларда Хитой армияси назорати остидаги ҳудудда чодирлар пайдо бўлгани ва лагерь қурилаётгани кўзга ташланади, деб ёзади агентлик. Бундан бир ҳафта аввал олинган суратларда бу иншоотлар бўлмаган.
Ҳиндистон армияси ҳам Ладакхдаги мавқеини мустаҳкамлаш чораларини кўрган.
16 июнга ўтар кечаси Ҳиндистон-Хитой чегарасида икки давлат ҳарбийлари ўртасида тўқнашув юз берган. Унинг оқибатида ҳиндистонлик 20 ҳарбий ҳалок бўлган, 76 нафари яраланган. Таъкидланишича, 45 йил ичида ушбу ҳудудда биринчи марта ҳарбийлар ҳалок бўлган.
Ҳинд ОАВда можаро вақтида хитойлик ҳарбийлар ҳам йўқотишларга учрагани ҳақида маълумотлар пайдо бўлган. Бироқ Хитойнинг ўзи бу борада расмий маълумотлар бермаган.
Можародан кейин Ҳиндистон бош вазири Нарендра Моди зарурат юзага келса, мамлакат Хитойга зарба беришга тайёрлигини маълум қилган.
18 июнда Reuters ахборот агентлиги ҳинд ҳарбий машиналарининг катта колоннаси тўқнашув юз берган Галван водийсига йўналаётгани суратини эълон қилган.
Ўз навбатида Пекин қўшни давлат ҳарбийлари келишувларни бузиб, чегарани кесиб ўтишгани ва хитойлик ҳарбийларга ҳужум қилишганини маълум қилиб, можарода Ҳиндистон томонини айблаган.
Мавзуга оид
22:32 / 17.06.2026
Трамп Россия ва Хитойни «бутун дунёни портлатиб юбормаслик» учун ядровий келишувга чақирди
20:41 / 17.06.2026
Хитойнинг йирик нефть-газ компанияси топ-менежери пора учун ўлимга ҳукм қилинди
17:47 / 17.06.2026
Шавкат Мирзиёев Хитойнинг етакчи компаниялари ва молия институтлари делегацияси билан учрашди
18:39 / 16.06.2026