Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Андижонда матбуотчилар куни нишонланди
Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан Андижонда бир қатор тадбирлар бўлиб ўтди.
Андижон вилоят ҳокимлиги томонидан соҳанинг фаол ҳамда фахрий вакиллари учун вилоят бўйлаб пресс-тур ташкил этилди. Журналистлар Андижон шаҳрида фаолият бошлаган “Рақамли шаҳар”да, Муҳаммад Юсуф зиёратгоҳида бўлдилар.





Марҳамат туманида Эркин Воҳидов номидаги “Шахмат мактаби”нинг очилиш маросимида иштирок этиб, янги спорт мактабида ёшларнинг шахмат ва волейбол билан шуғулланишлари учун яратилган шароит билан танишишди.







Шундан сўнг мазкур мактабнинг анжуманлар залида Андижон вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов иштирокида байрам муносабати билан ташкил этилган тадбир бўлиб ўтди.





Унда соҳанинг илғор вакиллари вилоят ҳокимлигининг фахрий ёрлиқлари ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.
KUN.UZ мухбири Элмурод Эрматов
Мавзуга оид
09:17 / 21.03.2026
Андижон вилоятида «Қуруқ порт» қурилади
09:20 / 03.03.2026
819 млн сўмлик олтинни чегарадан яширинча олиб ўтишга уринганлар ушланди
13:24 / 28.02.2026
Ётоқхона уйидан квартира “олиб бериш” ваъдаси: тезкор тадбир натижаси
13:51 / 26.02.2026