16:30 / 29.06.2020
60975

6та туман «яшил» ҳудуд бўлди, уларда масжидлар очилди

Шу йил 29 июндан бошлаб, ушбу ҳудудларда жойлашган масжидлар намозхонлар учун очилди.

Фото: muslim.uz

Шу йил 26 июнь ҳолатига туман ва шаҳарлар эпидемиологик тоифаларининг янгиланган рўйхати эълон қилинди.

Унга кўра, Қорақалпоғистон Республикаси Хўжайли тумани, Наманган вилояти Косонсой тумани, Сурхондарё вилояти Сариосиё, Термиз, Ангор ва Узун туманларига “яшил” ҳудуд тоифаси берилди.

Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг карантин даврида масжидлар фаолиятини ташкил этиш юзасидан баёнотига мувофиқ, шу йил 29 июндан бошлаб, ушбу ҳудудларда жойлашган масжидлар намозхонлар учун очилди.

“Қизил” ёки “сариқ” ҳудудлардан “яшил” ҳудудлар қаторига ўтиш ва масжидлар ўз фаолиятини қайта бошлашида – ҳар бир инсоннинг ҳиссаси катта бўлади, карантин мезонларига амал қилиш айни матлуб ва шариатда буюрилган ишдир, дейилади Дин ишлари бўйича қўмита матбуот хизмати хабарида. 

Мавзу
Коронавирус Ўзбекистонда
15 март куни Ўзбекистонда коронавирусга чалинган илк бемор аниқланди.
Барчаси
Top