Жаҳон | 19:16 / 29.06.2020
5473
1 дақиқада ўқилади

Бангладешда қайиқлар тўқнашуви 30 кишининг ҳаётига зомин бўлди

Бангладеш пойтахти Даққадаги Буриганга дарёсида бир қайиқнинг бошқа йирикроқ қайиқ билан тўқнашувдан кейин тўнтарилиши оқибатида камида 30 киши ҳалок бўлди.  

Фото: The Bangladesh Observer

The Bangladesh Observer нашрининг хабар беришича, воқеа маҳаллий вақт билан соат 9:30 атрофида юз берган. Morning Bird деб номланган қайиқ йирикроқ қайиқ билан тўқнашувдан кейин тўнтарилиб кетган.  

Охирги маълумотларга кўра, қутқарувчилар воқеа жойида 19 эркак, 8 аёл ва 3 боланинг жасадини аниқлашган. Қайиқда воқеа вақтида 100 га яқин одам бўлган.

Айни вақтда қидирув-қутқарув операцияси олиб борилмоқда. Қурбонлар сони ошиши мумкин.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид