Бразилияда 700 километрлик чақмоқ кузатилди. Бу рекорд
Бутунжаҳон метеорологик ташкилотининг экстремал об-ҳаво ва иқлим ҳодисалари бўйича экспертлари қўмитаси янги жаҳон рекорди ҳақида маълум қилди. Гап шундаки, Бразилияда 2018 йил 31 октябрда кузатилган чақмоқ энг узун деб топилди. Унинг узунлиги ҳайратланарли даражада бўлиб, горизонт бўйича 700 км.ни ташкил қилган.

Фото: Getty Images
Psys.org нашрининг хабар беришича, «мегачақмоқ» Бразилиянинг жанубий қисмида қайд қилинган. Қўмитада таъкидланишича, бу узунлик АҚШнинг Бостон ва Вашингтон шаҳарлари ёки Лондон ва Швейцариянинг Базел шаҳарлари ўртасидаги масофага тенг. Аввалги рекорд натижа 2 марта кичикроқ бўлган: АҚШнинг Оклаҳома штатида 2007 йил 20 июнда қайд қилинган чақмоқнинг узунлиги 321 км.ни ташкил қилган.
Рекорд чақмоқлар ерга яқин орбитадаги сунъий йўлдошлар бортидаги чақмоқларни кузатиш қурилмаси ёрдамида қайд қилинган.
Бундан ташқари, мутахассислар чақмоқ давомийлиги бўйича янги рекорд қайд қилинганини маълум қилишган. Уларнинг таъкидлашича, Аргентинанинг шимолий қисми узра 2019 йил 4 март куни юз берган чақмоқ осмонда 16,73 сония ушланиб турган. Бу борадаги аввалги рекорд 7,74 сонияни ташкил қилиб, 2012 йил 30 августда Франциядаги момақалдироқ вақтида қайд қилинган.
Қўмита вакили Рэндалл Червенининг таъкидлашича, технологиялар мукаммаллашгани сайин олимлар бундан ҳам каттароқ рекордларни қайд қилишлари мумкин бўлади. Бундай табиат ҳодисалари ҳақидаги маълумотлар эса Бутунжаҳон метеорологик ташкилотининг экстремал об-ҳаво ва иқлим ҳодисалари архивида сақланади.
Тавсия этамиз
Алонсо «Реал»да. Энди ким ўзгаради – клуб ёки мураббий?
Спорт | 11:37 / 29.05.2025
Чет эллик жангчилар, хусусан ўзбеклар Суриядан қувиладими?
Жаҳон | 21:35 / 28.05.2025
Москвада шаҳарни билишини исботлаб бермаган таксичилар жаримага тортилади
Жаҳон | 20:35 / 27.05.2025
Бозор – гўшт нархи ҳақида: “Ем-хашак қиммат, мол боқиш осон бўлмай қолди”
Ўзбекистон | 17:00 / 27.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Фарғонада сифати кафолатланмаган 8 млрд сўмлик дориларнинг савдога чиқарилиши олди олинди
Ўзбекистон | 07:40
-
Трамп Маскка Оқ уйнинг олтин калитини топширди
Жаҳон | 02:03
-
Россиянинг БМТдаги доимий вакили Москва Украинага қарши «абадий» урушишга тайёрлигини маълум қилди
Жаҳон | 01:01
-
Францияда 1 июлдан болалар юрадиган жойларда тамаки чекиш тақиқланади
Жаҳон | 23:26 / 30.05.2025
Мавзуга оид

20:35 / 28.05.2025
Бразилия ҳукумати BYD компаниясини одам савдосида айбламоқда

14:45 / 22.05.2025
NYT: Россия Бразилиядан «жосуслар фабрикаси» сифатида фойдаланган

20:37 / 12.05.2025
Карло Анчелотти Бразилия миллий жамоасига бош мураббий бўлди

10:40 / 05.05.2025