Жамият | 20:51 / 29.06.2020
31617
1 дақиқада ўқилади

ИИВ Академияси бошлиғига ўринбосар тайинланди

Ички ишлар вазирининг шахсий таркиб бўйича буйруғи билан лавозим тайинловлари амалга оширилди.

Полковник Абдуллаев Алишер Алламбергенович ИИВ Академияси бошлиғининг ўринбосари-кадрлар бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди. Бу ҳақда ИИВ ахборот хизмати хабар берди.

Полковник Абдуллаев Алишер Алламбергенович

Хабарда айтилишича, тайинловга қадар Алишер Абдуллаев ИИВ Академияси бошлиғининг молия ва моддий-техника таъминоти бўйича ўринбосари лавозимида фаолият юритган.

Шунингдек, подполковник Ортиқбоев Файзулла Қосимович Фарғона вилояти ИИБ бошлиғининг ўринбосари-кадрлар бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди. 

подполковник Ортиқбоев Файзулла Қосимович

Тайинловга қадар Файзулла Ортиқбоев ИИВ Кадрлар бош бошқармаси касбий тайёргарликни ташкиллаштириш бошқармаси махсус тайёргарлик ва малака оширишни мувофиқлаштириш бўлими бошлиғи лавозимида фаолият юритган.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид