Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ЖССТ коронавирус тарқалиши тезлашганини маълум қилди
Аввалроқ Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти бош директори Тедрос Адханом Гебрейесус пандемия янги ва хатарли босқичга кирганини айтганди. Унинг сўзларига кўра, бу "кўпчиликнинг уйда ўтираверишдан зериккани билан боғлиқ".
Айрим давлатларда вазият яхшиланганига қарамасдан, дунё бўйича COVID-19 пандемияси тезлашмоқда. Бу ҳақда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти бош директори Тедрос Адханом Гебрейесус маълум қилди.
"Айрим мамлакатлар ўз иқтисодиётини очгач ва ижтимоий ҳаётга қайтганидан кейин ҳолатларнинг ўсишига дуч келди. Вазият ҳали тугамаганлиги оғир воқеликдир", - деди у.
ЖССТ бош директорининг қайд этишича, 30 июнь куни ташкилот Хитойда номаълум турдаги зотилжам авж олгани тўғрисидаги илк хабарни олганига олти ой бўлди.
Олти ой ичида касалликка чалинганлар сони ўн миллиондан ошди, 500 минг киши вафот этди, деб қўшиб қўйди у.
Аввалроқ Тедрос Адханом Гебрейесус пандемия янги ва хатарли босқичга кирганини айтганди. Унинг сўзларига кўра, бу "кўпчиликнинг уйда ўтираверишдан зериккани билан боғлиқ".
Охирги маълумотларга кўра, дунё бўйича коронавирус юқтириш билан боғлиқ ҳолатлар сони 10,3 миллионга етган, 506 мингдан ортиқ киши вафот этган.
Мавзуга оид
20:58 / 26.05.2026
Африкадагилар Эбола безгаги тарқалишини жиловлай олмаяпти
22:16 / 25.05.2026
ЖССТ Конгода Эбола эпидемияси назоратдан чиқиб кетгани ҳақида огоҳлантирди
18:24 / 22.05.2026
Эбола янги штаммига қарши вакцина фақат олти-ўн ойдан кейин тайёр бўлади – ЖССТ
20:13 / 19.05.2026