Покистонда жангарилар фонд биржасига ҳужум уюштирди
Террорчилар бино ичига автомобиллар тураргоҳи орқали киришга уринган. Бунинг иложи бўлмагач, улар ўт очишган ва бир нечта граната портлатишган.
29 июнь куни Покистоннинг Карачи шаҳридаги фонд биржасига жангарилар томонидан ҳужум уюштирилди. Geo News телеканалининг хабар беришича, ҳужум қилган тўрт нафар террорчининг барчаси ўлдирилган. Бундан ташқари, тўрт нафар қўриқчи ва бир нафар полициячи ҳалок бўлган. Икки киши жароҳатланган.
Террорчилар бино ичига автомобиллар тураргоҳи орқали киришга уринган. Бунинг иложи бўлмагач, улар ўт очишган ва бир нечта граната портлатишган.
Ҳозирча ҳудуддаги ҳеч қайси террорчи гуруҳ ҳужум учун жавобгарликни зиммасига олмади.
Покистонда энг йирик террорчилик ҳужумларидан бири 2016 йил январда содир бўлганди. Ўшанда бир неча қуролли жангари Чорсадда шаҳридаги университет ётоқхонасига ҳужум қилганди. Ҳужум оқибатида 20 киши, жумладан, талабалар, ўқитувчилар, қўриқчилар, полиция ходими ва террорчиларнинг ўзлари ҳалок бўлганди.
Мавзуга оид
00:15 / 22.12.2024
Покистонда Имрон Хоннинг 25 нафар тарафдорига ҳукм ўқилди
14:56 / 19.12.2024
Ўзбекистон озиқ-овқат маҳсулотлари Покистон бозорига олиб кирилади
13:48 / 18.12.2024
Покистон супермаркетларида Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари сотилади
15:54 / 12.12.2024