Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Эҳтиёт қисмларни яшириш қимматга тушди
Божхона тўловларидан қочиш мақсадида товар-моддий бойликларни ноқонуний тарзда олиб киришга доир ҳолатлар божхона ходимлари томонидан ўз вақтида фош этилмоқда.
Хусусан, Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси “Даут-ота” чегара божхона постига қўшни мамлакат орқали кириб келган, фуқаро Х.О. бошқарувидаги “MAN” русумли юк автотранспорт воситаси ўрнатилган тартибда постдаги инспекцион кўрик мажмуаси ёрдамида назоратдан ўтказилди.
Натижада, автотранспортнинг таг рама қисмига хуфиёна яширилган, умумий қиймати салкам 35 миллион сўмлик жами 2283 дона автотранспорт эҳтиёт қисмлари борлиги аниқланди.
Яна бир ҳолатда мазкур пост орқали юртимизга кириб келган фуқаро М.Р. бошқарувидаги юк автотранспорти ҳам белгиланган тартибда божхона кўригидан ўтказилди.
Текширув давомида ушбу автоуловда ҳам декларацияда кўрсатилмаган ва божхоначиларнинг оғзаки сўровида маълум қилинмаган 42,2 миллион сўмлик товар-моддий бойликлари борлиги аниқланди.
Ҳозирда ушбу ҳолатлар юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
Мавзуга оид
12:01 / 01.05.2026
Энг кўп солиқ ва божхона имтиёзини олган компаниялар маълум қилинди
22:14 / 20.04.2026
Наркотиклар энди виртуал маконда: халқаро ҳамжамият Самарқандда бирлашди
21:22 / 18.04.2026
Транспорт вазирлиги халқаро юк ташувчиларнинг рухсатномалари билан боғлиқ муаммо бўйича изоҳ берди
17:00 / 26.03.2026