Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қозоғистонда 5 июлдан қатъий карантин чоралари жорий этилади
Карантин чекловлари зарурият туғилса узайтирилиши ёки янада қатъийлаштирилиши мумкин.
Қозоғистонда COVID-19 билан касалланиш ҳолатлари кўпайганлиги сабабли 5 июлдан 14 кунлик карантин чеклов чоралари жорий этилади. Бу ҳақда мамлакат бош вазири матбуот хизмати хабар берди.
Чекловлар доирасида Қозоғистонда икки ҳафта давомида оммавий тадбирлар ўтказиш тақиқланди ва одамларнинг ҳаракатланиши чекланади. Хусусан, уч нафардан ортиқ одам биргаликда кўча ва хиёбонларда юриши мумкин эмас, ёши 65дан ошганларнинг кўчага чиқиши тақиқланади.
Гўзаллик салонлари, ёпиқ бозорлар, диний муассасалар, мактабгача таълим муассасалари, савдо марказлари ва бошқа қатор объектлар фаолияти тўхтатилади.
Давлат органлари, идоралар, компания ва ташкилотларда ижтимоий масофа сақланиши талаб қилинади.
Тиббиёт марказлари, дорихоналар, озиқ-овқат дўконлари ва очиқ бозорлар ишлашда давом этади.
Карантин чекловлари зарурият туғилса узайтирилиши ёки янада қатъийлаштирилиши мумкин.
Маълумотларга кўра, Қозоғистонда 2 июль ҳолатига коронавирус инфекцияси юқтириш билан боғлиқ 42,5 мингдан ортиқ ҳолат қайд этилган, 188 киши вафот этган.
Мавзуга оид
20:49 / 29.05.2026
Россия Ўзбекистоннинг 10 та корхонасига сабзавот ва меваларни олиб киришни тақиқлади
08:45 / 20.05.2026
Ўсимликлар карантини агентлиги директори янги вазифага ўтди
19:09 / 11.05.2026
Россияда ўзбек асаларилари ортилган юк машинаси бир ойдан бери қидирилмоқда
21:55 / 26.04.2026