Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россияликларнинг аксарияти конституцияга тузатмаларни қўллаб-қувватлади
Россия конституциясига таклиф қилинган тузатмалар бўйича овоз бериш иштирокчиларининг 78,03 фоизи тузатмаларни қўллаб-қувватлади. Бундан 99 фоиз баённомалар қайта ишлангандан кейинги маълумотлар дарак бермоқда.
Таъкидланишича, конституцияга тузатмаларга овоз берувчиларнинг 21,16 фоизи қарши чиққан. Овоз беришдаги иштирок 65 фоизни ташкил қилган.
Чеченистон, Доғистон ва Тивада тузатмаларни овоз берувчиларнинг 90 фоиздан кўпроғи қўллаб-қувватлаган. Ненец автоном округи овоз берувчиларнинг кўпчилиги (54 фоизга яқини) тузатмаларга қарши овоз берган ягона регион бўлган.
Россияликлар тузатмалар учун 25 июндан 1 июлгача овоз бера олишган.
Россия Марказий сайлов комиссияси раҳбари Элла Памфилованинг таъкидлашича, овоз бериш даврида жиддий қоидабузарликлар қайд қилинмаган.
Қонунга кўра, тузатмалар кучга кириши учун уларни овоз берувчиларнинг ярмидан кўпроғи қўллаб-қувватлаши керак.
Тузатмалар орасида Россия президент Владимир Путинга президент лавозимига яна номзодини илгари суришга ва ҳокимият тепасида 2036 йилгача қолиш имконини берувчи тузатма ҳам бор.
Мавзуга оид
09:32 / 20.06.2026
Бокуда саккиз нафар Россия фуқароси қамоқ жазосига ҳукм қилинди
22:13 / 19.06.2026
Зеленский Лукашенкога ультиматум қўйди ва уни бажариш учун бир ҳафта муҳлат берди
12:13 / 19.06.2026
Москвага уруш давридаги энг йирик ҳужум – суратлар
08:28 / 19.06.2026