Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Саудия Арабистони янги нефть уруши билан таҳдид қилди
Саудия Арабистони июнь бошларида ОПЕК+ келишувига риоя қилмаган мамлакатларни жазолашини билдирганди.
Агар Ангола ва Нигерия нефть қазиб олишни қисқартириш бўйича ОПЕК+ доирасидаги мажбуриятларга амал қилмайдиган бўлса, Саудия Арабистони уларга қарши нарх урушини бошлайди. Бу ҳақда Dow Jones агентлигидаги манбалар маълум қилди, деб хабар бермоқда РИА Новости.
Саудия Арабистони энергетика вазири Абдулазиз бин Салмон ол-Сауд 18 июнда бўлиб ўтган ОПЕК+ мамлакатлари видеоконференциясида ана шундай фикр билдирган.
У агарда икки қоидабузар келишувга қарши борадиган бўлса, қироллик нефть нархини кескин тушириши ва уларнинг мавқеини издан чиқариб юборишини айтган.
«Харидорингиз кимлигини биламиз», — деб таъкидлаган вазир Ангола ва Нигерия вакиллари позициясини изоҳларкан.
Саудия Арабистони июнь бошларида ОПЕК+ келишувига риоя қилмаган мамлакатларни жазолашини билдирганди. Ўшанда май ойида ўз квоталарини бажара олмаган, аммо июлда буни уддалашга ваъда берган Ироқ, Нигерия, Ангола ва Қозоғистон ҳақида гап борганди.
Мавзуга оид
22:12 / 11.06.2026
АҚШ Украина ва Эрондаги урушлар туфайли дунёдаги энг йирик нефт экспортчисига айланди
07:09 / 02.06.2026
1,7 миллион зиёратчи ва ақлли бошқарув. Ҳаж-2026 якунлари
08:37 / 29.05.2026
Жаҳон бойлик харитаси ўзгармоқда: янги лидерлар пайдо бўлмоқда
08:52 / 27.05.2026