Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Францияда янги бош вазир тайинланди
Франция бош вазири лавозимини тарк этган Эдуар Филипп ўрнига мамлакат шимолида жойлашган Прад шаҳри мэри лавозимини эгаллаган Жан Кастекс тайинланди. Бу ҳақда Елисей саройида маълум қилинди.
“Республика президенти Эмманюэль Макрон Жан Кастексни бош вазир этиб тайинлади ва унга ҳукуматни шакллантиришни вазифасини топширди”, дейилган хабарда.
55 ёшли Жан Кастекс пандемия сабабли киритилган карантиндан чиқиш бўйича ҳукумат комиссиясига раҳбарлик қилган. Бундан бир йил аввал эса у Миллий спорт агентлиги президенти этиб тайинланган ва Парижда 2024 йилги Олимпиадани ўтказишга тайёргарлик ишлари билан шуғулланган.
Аввалроқ Франция бош вазири Эдуар Филипп истеъфо берди. Макрон унинг истеъфосини қабул қилган. Филиппнинг истеъфоси сабаби маълум қилинмаган.
Мавзуга оид
20:14 / 31.05.2026
Францияда оздирувчи дори сотиб олганларнинг харажатлари қоплаб берилади
08:59 / 28.05.2026
Норвегия Франциянинг ядровий “қалқони”га қўшилди
22:20 / 24.05.2026
Макрон Лукашенкони Украина низосига аралашмасликка чақирди
10:07 / 23.05.2026