Ўзбекистон | 16:44 / 03.07.2020
4998
2 дақиқада ўқилади

«Прописка» қилиш ягона интерактив давлат хизматлари порталида амалга оширилади

Бугун, 3 июль куни, АОКА ҳузуридаги штабда бўлиб ўтган брифингда Тошкент шаҳар ИИББ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаси бўлим бошлиғи Санжар Қосимов прописка билан боғлиқ масалалар юзасидан маълумот берди.

«Ўзбекистон Республикаси фуқароларини доимий яшаш ва вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиш ишларини Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали амалга ошириш имкониятини яратилади.

Бунда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Адлия вазирлиги, Мудофаа вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси «Электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиёт лойиҳаларини бошқариш маркази» ДУК билан биргаликда 2020 йил 1 августгача Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари порталида Ўзбекистон Республикаси фуқароларини доимий яшаш ва вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиш билан боғлиқ жараёнларни амалга ошириш мақсадида тегишли ахборот тизимларини Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари порталига интеграция қилинади», деди Қосимов.

Қўшимча қилинишича, доимий яшаш ва вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олинганда тегишли идораларга давлат хизматларининг автоматик тарзда кўрсатилиши учун хабарнома юборилишини ташкиллаштирш, барча доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олишни талаб этадиган давлат хизматлари ҳамда бошқа маъмурий тартиб-таомилларни вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиниш орқали амалга ошириш имкониятини яратиш юзасидан Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритилмоқда.

Муҳаббат Маъмирова
Тайёрлаган Муҳаббат Маъмирова
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид