Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Юнусободда 2500 қути тамаки маҳсулотларини ноқонуний сотаётган шахс қўлга олинди
Сирдарё вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари Тошкент шаҳрида тамаки маҳсулотларининг ноқонуний айланмасига қарши тезкор тадбир ўтказди.
Давлат божхона қўмитаси хабарига кўра, тезкор тадбир давомида Юнусобод туманида фуқаро А.Х. ўз бошқарувидаги «Матиз» русумли енгил автотранспорт воситасида шартли харидорга умумий қиймати 28,7 миллион сўмлик 2500 қути тамаки маҳсулотларини ноқонуний тарзда пуллаётган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинган.
Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
Аввалроқ 2та «Мерседес» автомобилини ноқонуний олиб киришга бўлган уринишлар фош бўлгани ва 1 миллиард сўмлик автошиналарни ноқонуний олиб кирмоқчи бўлганлар тўхтатиб қолингани маълум қилинган эди.
Мавзуга оид
17:00 / 26.03.2026
Ўзбекистонга четдан олиб кирилган телефонни IMEI рўйхатидан қандай ўтказиш мумкин?
08:40 / 17.03.2026
Божхона ҳужжатларининг янги шакллари жорий этилди
09:46 / 03.03.2026
Божхона декларациясини мобил илова орқали расмийлаштириш тартиби янгиланди
21:01 / 28.02.2026