Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ дипломатлари Саудия Арабистонини тарк этмоқда
Ар-Риёддаги элчихонанинг асосан америкалик бўлмаган камида 30 нафар ходими март ойидан буён уйдан туриб ишлаган бўлишига қарамасдан коронавирусга чалинган. Июнда элчихона ҳайдовчиси коронавирусдан вафот этган.
Америкалик ўнлаб дипломатлар ва уларнинг оилалари Саудия Арабистонида коронавирус юқтириш ҳолатлари кескин ўсиши сабабли қиролликни тарк этмоқда. Бу ҳақда ўз манбаларига таяниб Wall Street Journal хабар берди.
Уларнинг сўзларига кўра, ўтган ҳафтада давлат департаменти ходимларга мамлакатни тарк этишга рухсат берган.
Қайд этилишича, Ар-Риёддаги элчихонанинг асосан америкалик бўлмаган камида 30 нафар ходими март ойидан буён уйдан туриб ишлаган бўлишига қарамасдан коронавирусга чалинган. Июнда элчихона ҳайдовчиси коронавирусдан вафот этган, кейинроқ дипломатлардан бирининг оила аъзосига шошилинч тиббий ёрдам бериш рад этилган ва бу ишга элчихона аралашишига тўри келган, деб ёзади нашр.
Охирги маълумотларга кўра, Саудия Арабистонида коронавирус юқтириш билан боғлиқ ҳолатлар сони 201 мингдан ошган.
Мавзуга оид
07:09 / 02.06.2026
1,7 миллион зиёратчи ва ақлли бошқарув. Ҳаж-2026 якунлари
08:37 / 29.05.2026
Жаҳон бойлик харитаси ўзгармоқда: янги лидерлар пайдо бўлмоқда
08:52 / 27.05.2026
Саудиядаги 1 километрлик осмонўпар бинода Хитой технологиялари қўлланади
08:43 / 23.05.2026