Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Эронда тиббий ниқоб тақиш мажбурий этиб белгиланди
Мамлакатда охирги кунларда коронавирус юқтириш ва ўлим ҳолатлари кескин ўсди.
Эрон ҳукумати жамоат жойлари ва муассасаларида тиббий ниқоб тақишни мажбурий этиб белгилади. Бу ҳақда мамлакат президенти Ҳасан Руҳонийнинг баёнотида айтилмоқда.
"Эртадан бошлаб жамоат жойларида ниқобдан фойдаланиш мажбурий этиб белгиланади. Барча соҳалар, айниқса, давлат секторида фақат ниқоб таққан ҳолда хизмат кўрсатилади", - дейилади унда.
Эрон президенти шунингдек, аҳолини касалликка чалинганлик ҳолатини яширмасликка чақирди.
Мамлакатда охирги кунларда коронавирус юқтириш ва ўлим ҳолатлари кескин ўсди.
Эронда пандемия бошланганидан буён коронавирус юқтириш билан боғлиқ 237 мингдан ортиқ ҳолат аниқланган, 11,4 мингдан ортиқ киши вафот этган.
Мавзуга оид
09:32
Бокуда саккиз нафар Россия фуқароси қамоқ жазосига ҳукм қилинди
08:55
ОАВ: Уиткофф Эрон билан музокаралар учун Швейцарияга йўл олди
22:39 / 19.06.2026
Тушунарсиз келишув: Теҳрон уни «Америка устидан ғалаба» деб талқин қилмоқда
21:38 / 19.06.2026