Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Олмалиқда тиббиёт ходимида коронавирус аниқланди
Айни вақтда шаҳар ИИБ томонидан Олмалиқ шаҳар кўп тармоқли марказий поликлиника ва шифохонаси ёпилган.
Фото: Getty Images
Тошкент вилояти Олмалиқ шаҳрида бир нафар тиббиёт ходимида коронавирус инфекцияси таҳлилига топширилган тест мусбат натижа берган. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабар қилмоқда.
Вилоят ҳокимлиги хабарида қайд этилишича, Олмалиқ шаҳар Санитария-эпидемиология осойишталик маркази раҳбари Фаррух Мусаев шундай маълумот берган.
Унга кўра, кеча, 3 июль куни Олмалиқ шаҳридаги бир нафар тиббиёт ходими ва бир нафар фуқарода коронавирус инфекцияси таҳлилига топширилган тест натижаси мусбат чиққан.
“Ҳозирда ушбу фуқаролардан яна қайтадан тест таҳлиллари олинди”, - дейилади хабарда.
Билдирилишича, айни вақтда шаҳар ИИБ томонидан Олмалиқ шаҳар кўп тармоқли марказий поликлиника ва шифохонаси профилактика мақсадида ёпилиб, тезкор суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Аввалроқ, Ўзбекистонда коронавирусдан зарарланиш ҳолатлари сони 9500га етгани хабар қилинганди.
Янги касалланиш ҳолатларининг 25таси Тошкент вилоятида (шундан 5 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 20 нафари аҳоли орасида) қайд этилган.
Мавзуга оид
09:04 / 23.03.2026
Олмалиқдаги 3-мис бойитиш фабрикаси дунёдаги йирик корхоналар қаторидан жой олди
14:34 / 16.03.2026
Олмалиқда 3-мис бойитиш фабрикасининг биринчи навбати ишга туширилди
13:14 / 10.02.2026
Олмалиқдаги мактабда 10-синф ўқувчиси вафот этди
12:11 / 18.09.2025